7-Aprel, 2023-yil

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун имтиёзлар

    Тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш мақсадида тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳисобига қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчиман. Айтинг-чи, иқтисодиёт бу тармоғи учун қандайдир имтиёзлар белгиланганми?

 

2012 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 4434-сонли Фармони қабул қилинган. Мазкур Фармонга мувофиқ, юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади.

Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли.

Ўрнатилган тартибга мувофиқ қиймати 50 миллион АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида, ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига 12 ой муддат билан кириш визалари ҳамда кўп марталик визалар расмийлаштирилади.

Хорижий инвесторлар ўзларининг инвестиция фаолиятини амалга оширишлари учун Давлат бюджети ва унинг ижроси, пул-кредит сиёсати, ташқи савдо ҳамда бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда зарур бўлган иқтисодий ахборотлардан тизимли асосда белгиланган тартибда кенг фойдаланиш имкониятларига эга.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунида (25.12.2019 йилдаги ЎРҚ-598-сон) инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши алоҳида белгиланган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение