29-Mart, 2023-yil

ҚҚС тўловчи гувоҳномаси қанча муддатда тикланиши лозим?

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Вилоят давлат солиқ бошқармаси қарорига мувофиқ, ҚҚС тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтказилган гувоҳномам вақтинча тўхтатилган эди. Барча камчиликларни бартараф этиб, ариза берганимга қарамасдан гувоҳнома бир йилдан буён тиклаб берилмаяпти. Гувоҳнома қандай муддатда қайта тикланиши лозим?

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 йилдаги 595-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан қонунчиликда белгиланган ҳолатларда (солиқ қарзи мавжуд бўлганда, уч ойдан ортиқ вақт давомида молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганда ва ҳ.к.) солиқ органи томонидан ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин.

Мазкур Низомга кўра гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан ва ушбу ўзгаришлар маълумотлар базасида акс эттирилгандан сўнг солиқ органи томонидан бир кун ичида гувоҳноманинг амал қилинишини тиклаш автоматик тарзда таъминланиши белгиланган.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение