13-Mart, 2023-yil

Тадбиркор фаолиятини ноқонуний текширган инспекция ходимлари жаримага тортилди

Тадбиркорлик субъекти фаолияти юзасидан ўтказиладиган ноқонуний текширув ёки текширишда белгиланган қатъий талабларга амал қилмаслик ҳолатлари тадбиркорнинг интилиши, эмин-эркин иш олиб бориши, ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатади.

Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари солиқ инспекциялари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларнинг қонунийлигини ўрганди.

Ўрганишлар натижасида Андижон вилоятининг шаҳар ва туманлар солиқ инспекциялари инспекторлари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилинмаганлик ҳолатлари аниқланди.

Ўрганишлар натижасида 2023 йил январь-февраль ойлари давомида солиқ инспекциясининг жами 13 нафар инспектори маъмурий жавобгарликка тортилган.

Мисол учун, Бўстон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори Н.Н. (исми ўзгартирилган)га нисбатан “B.M.M.” (номи ўзгартирилган) МЧЖ фаолиятида ўтказилган текшириш жараёнида белгиланган тартибларни бузганлиги учун Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ушбу маъмурий иш суд томонидан кўриб чиқилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравар миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение