13-Mart, 2023-yil

Охирги беш йилда Сурхондарёда 15 мингдан зиёд корхона ишга туширилган

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари унда турли соҳа ва тармоқларда улкан натижаларга эришилаётганини алоҳида таъкидлади.

Охирги беш йилда вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 15 мингдан зиёд корхона ишга тушган. Янги қурилган “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” микро гидро электр станцияларида йилига 201 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, 257 та мактаб қурилган ва реконструкция қилинган, боғчалар қамрови 18 фоиздан 62 фоизга етган. 302 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. 1 минг километр халқаро ва 3 минг километр ички йўллар таъмирланган.

Президентимиз билдирилган таклифларни маъқуллаб, улар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Маҳаллаларга оилавий тадбиркорликни олиб кириш ва касаначилик орқали 60 мингдан зиёд аҳолини, янги бизнес субъектлари ташкил қилиш орқали 4 минг аҳолини, ишсизларни замонавий касбларга ўқитиб 20 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкинлиги қайд этилди.

Сурхондарёда сўнгги беш йилда мева-сабзавот асосий экин майдонлари 2,5 баравар кўпайтирилган. Бу йил аҳоли учун яна 8 минг 500 гектар ажратилмоқда. Деҳқонларга шароит яратиб, сув таъминотини яхшилаб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини 2 баравар ошириш ва экспортни 250 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Охирги беш йилда вилоят саноатига 30 триллион сўм инвестиция жалб қилиниб, 5 мингдан зиёд корхона ташкил топган. Ишлаб чиқариш 3 баравар кўпайиб, саноат экспорти 132 миллион долларга етган. Сурхондарёда илгари бўлмаган қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, электр техникаси каби янги тармоқлар пайдо бўлган.

Сурхондарёда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга жорий йилги давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 триллион сўмга қўшимча 465 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Шунингдек, аграр соҳа, ичимлик суви ва тадбиркорлик лойиҳаларига қўшимча 328 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение