3-Mart, 2023-yil

Тадбиркор фаолиятида ноқонуний текширув ўтказган мансабдор жавобгарликка тортилди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Камол” (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси дорихонада ўтказилган текширув натижасидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Ғаллаорол туман солиқ ходимлари хусусий корхонага қарашли дорихонада унинг раҳбари иштирокисиз сайёр солиқ текширувини ўтказишган. Корхона раҳбари харидорга 3.000 сўм нақд пулга онлайн назорат касса машинасидан харид чекини бермаганлиги, раҳбарнинг иштирокида нақд пул қолдиғи саноқдан ўтказилганлиги ҳақида далолатнома ҳамда у сайёр солиқ текширувида тузилган ҳужжатларга имзо қўйишдан бош тортганлиги ҳақида далолатнома тузилган.

Бу орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-374-сонли қарори талабларига риоя этилмаган ҳолда сайёр солиқ текшируви ўтказилиши ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилишига йўл қўйилган. Шунингдек, назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширув “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинмаган.

Шунга кўра, вакил девони томонидан солиқ органи масъул ходимига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 2412-моддаси билан жарима жазоси (12 млн сўм) тайинланди.

Бундан ташқари, хусусий корхонага нисбатан солиқ текшируви ҳужжатларининг кўриб чиқилишида тузилган баённоманинг сохталаштирилганлиги ҳолатига аниқлик киритиш ва айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун вилоят прокуратурасига материал юборилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение