Ўзбекистон
Республикаси бўйлаб камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш фаолияти
билан шуғулланувчи нодавлат таълим маркази мазкур фаолият билан боғлиқ харажатлар
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги) томонидан қоплаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати
кўриб чиқилди.
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги
ПҚ-4804-сон қарорининг 7-бандига кўра, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолият
йўналишлари Вазирлик томонидан белгиланиши, уларнинг фаолияти билан боғлиқ
харажатлар, шу жумладан моддий-техник таъминлаш ва сақлаб туриш харажатлари
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, хўжалик фаолияти натижасида
тушган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар
ҳисобидан молиялаштирилиши, шунингдек, таркибий тузилмаси, штатлар жадвали,
раҳбар, ўқитувчи ва бошқа барча ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори
Вазирлик томонидан тасдиқланиши белгиланган.
Шунингдек,
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан иш қидираётган
шахсларни касбга-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича
тузилган шартномага кўра, касбга ҳунарга ўқитиш учун ўқув харажатлари
маблағларини белгиланган тартибда ўз вақтида тўлаб бериши белгиланган.
Бизнес-омбудсман
томонидан кўрилган саъй ҳаракатлар натижасида 233 млн сўм миқдоридаги маблағ ҳудудий бошқармаларга юзага келган
қарздорликни сўндириш учун ўтказиб берилди.