30-Yanvar, 2023-yil

Бизнес-омбудсман кўмагида тадбиркорнинг 1,3 миллиард сўм маблағи қайтарилди

“Eksport Elite” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Бизнес-омбудсманга экспорт ҳисобига қўшилган қиймат солиғи бўйича юзага келган салбий фарқ белгиланган тартибда жамият ҳисоб-рақамига қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат йўллади.

Аниқланишича, жамиятнинг 2022 йил октябрдаги аризаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, 1,3 миллиард сўм ҚҚСнинг салбий фарқ суммаси қоплаб берилиши юзасидан хулоса Молия вазирлигига юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли қарор билан “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Мазкур низомнинг 31-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ДСҚ ахборот тизими орқали солиқ органларининг хулосасини олгандан сўнг Давлат бюджети маблағлари доирасида бир кунда автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказилиши белгилаб ўтилган бўлсада, уч ойлаб мабағ қайтарилмаслиги тадбиркор фаолиятида бир қатор қийинчиликлар туғдирган.

Бизнес-омбудсман томонидан кўрилган амалий чоралар натижасида тадбиркор ҳисоб рақамига 1,3  миллиард сўм қайтарилишига эришилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение