26-Yanvar, 2023-yil

Тадбиркор фаолиятида текширув ўтказиш тартибини бузган мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилди

Қорақалпоғистон Республикасида техник хизмати кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор фаолиятида текширув тартибини бузган ҳолда ўтказилганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахси А.А. (исми ўзгартирилган) томонидан тадбиркор фаолиятида текширув ўтказилган ва бир қатор ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган.

Хусусан, тадбиркорлик субъектига текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхалари тилхат олган ҳолда топширилмаган, тадбиркорнинг текшириш давомидаги ҳуқуқлари тушинтирилмаган, шунингдек, текширишни рўйхатга олиш китоби тўлдирилмаган.

Таъкидлаш лозим, юқоридаги ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман ходимлари томонидан жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судига шикоят киритилди ва Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахси маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение