19-Yanvar, 2023-yil

Назорат қилувчи органлари ходимлари аттестациядан ўтказилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарорига кўра назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширувчи мансабдор шахсларининг малакаси ва профессионаллик даражасини баҳолаш, шунингдек, уларнинг назорат органи фаолиятига ҳамда тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширишга тааллуқли қонунчилик талабларига риоя этилиши учун масъулиятини ошириш мақсадида аттестация ўтказилади.

Мазкур қарор билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мансабдор шахслари тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказилди.

Аттестация комиссияси қарорига кўра Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда 24 нафар мансабдор шахс аттестациядан ўтган, 1 нафар мансабдор шахс ўтмаган деб топилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение