17-Yanvar, 2023-yil

Тадбиркорга кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашилди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Catering” МЧЖ (номи ўзгартирилган) кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ муаммолардан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ўзига тегишли кўчмас мулк объектига кадастр паспорти тайёрлаб бериш юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Қарши шаҳар филиалига мурожаат қилган. Аммо Давлат кадастрлари палатаси Қарши шаҳар филиали томонидан тадбиркорнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган.

“Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-банди билан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослар белгиланган. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Ушбу ҳолат юзасидан Жамият Қарши туманлараро маъмурий судига шикоят билан мурожаат қилган ва Бизнес-омбудсман девони масъул ходимлари тадбиркор манфаатида суд мажлисларида қатнашди. Суд қарори билан, Давлат кадастрлари палатаси Қарши шаҳар филиали масъулларининг юқоридаги ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилди ва уларга тадбиркорга тегишли мулкни тегишли равишда давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение