“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан давлат
фуқаролик хизматчисининг мажбуриятлари сифатида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик
белгиланган.
Шунга кўра, давлат идоралари давлат фуқаролик хизмати
соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўришлари,
ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва ҳал қилишнинг
ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш, уларга риоя этилиши устидан мониторинг
қилиши лозим.
Бизнес-омбудсман девонида давлат хизматида манфаатлар
тўқнашуви ҳақида хабар бериш ва уни ҳал этиш тизмини жорий этиш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, уларни ижроси юзасидан Бизнес-омбудсман
девонининг масъул ходимлари таркибида одоб-аҳлоқ комиссияси тузилди.
Одоб-аҳлоқ комиссияси томонидан ишга қабул қилиш,
лавозимга тайинлаш ва ротация қилиш жараёнида, шунингдек, ҳар йили манфаатлар
тўқнашуви тўғрисида аризани тўлдириш, реал ва потенциал манфаатлар
тўқнашувининг келиб чиқиши хавфи мавжудлиги ўрганиб чиқилди.
Мониторинг натижаларига кўра ходимлар ўртасида
манфаатлар тўқнашуви аниқланмади.
Бизнес-омбудсман девонида хизмат давомида манфаатлар
тўқнашувини олдини олиш юзасидан чоралар ижроси мунтазам равишда мониторинг
қилиб борилади.