26-Dekabr, 2022-yil

Бизнес-омбудсман Андижонда фаолият кўрсатувчи тадбиркорнинг мурожаатини ижобий ҳал қилди


Андижон шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Jasur design” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Аниқланишича, Андижон шаҳар ДСИ томонидан 2019 йилда экспорт операциялари бажарилганлиги ҳамда солиқ ҳисоботларида ушбу реализацияни акс эттирмасдан солиқларни тўламай қолганлиги юзасидан талабнома чиқарилган.

Мазкур талабномага жавобан Жамият барча асослантирувчи ҳужжатлар тақдим қилиниб, экспорт операциялари бўйича молиявий ҳаражатлар ҳамда барча ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамкорлар зиммасида эканлиги тушунтирилган.

Андижон шаҳар ДСИ камерал бўлим бошлиғи Жамиятнинг жавоб хати ва асослантирувчи ҳужжатлар текширилиб, ўрганиб чиқилгандан сўнг, қўйилган инкассоларни ечиб юборилишини айтган бўлсада, шу кунгача ушбу инкассолар ечилмай келиниб, пеня ва жарималар ҳам ҳосил бўлган.

Бизнес-омбудсман томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” қарорига асосан “Jasur design” МЧЖнинг ҳисоб рақамига қўйилган инкассо талабномалари чақириб олинди ҳамда ортиқча ҳисобланган солиқ бекор қилинди.

Мурожаати ижобий ҳал этилган тадбиркор Бизнес-омбудсманга ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Сизга Жамиятимизнинг банк ҳисоб рақамларига солиқ инспекцияси томонидан жами 80 млн 200 минг сўм айланмадан солиқ ҳамда унга ҳисобланган қарийб 31 млн сўм миқдоридаги пеня ва жарималарга қўйилган инкассолар ечилишида кўрсатган амалий ёрдамингиз ва бизнинг ҳуқуқларимизни ҳимоя қилганлигингиз учун самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз”, – деди жамият раҳбари.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение