24-Dekabr, 2022-yil

Бизнес-омбудсман фаолиятидаги асосий қадриятлар

Қонунийлик - тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш;

Одиллик - фаолият давомида юзага келадиган ҳар қандай масалага адолатли ёндашиш;

Ҳалоллик - фаолиятни амалга оширишда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, барча масалаларни ҳал этишда холисликни таъминлаш;

Профессионаллик - мурожаатларни кўриб чиқиш, таҳлилларни амалга ошириш, ўрганиш ишларида касбий фаолиятни тизимли, профессионал ва самарали ташкил этиш;

Ташаббускорлик - тадбиркорлар манфаатини кўзлаб, шунингдек, бизнес-муҳитини яхшилаш мақсадида янги ғоялар, ташаббуслар ва илмий, инновацион таклифларни илгари суриш;

Масъулият - ҳар бир қўйилган вазифага лавозим мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда жиддий ёндашиш, самарадорликка эришиш;

Жамоавийлик - иш фаолиятини ташкил этишда Вакил девони ходимлари билан бир мақсад сари ҳаракат қилиш, гуруҳбозликка йўл қўймаслик;

Ўзаро ҳурмат - фаолиятни ташкил этишда Вакил девони ходимлари ўртасида ўзаро аҳилликни таъминлаш, жамоа обрўси ва мақсадлари учун шахсий масъулиятни ҳис қилиш

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение