Олтиариқ туманида фаолият кўрсатувчи “GBН” МЧЖ раҳбари
Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси масъул
ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, жамиятга қум ва шағал аралашмаси конидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун 11.09.2020 йилда лицензия берилган. Норуда фойдали қазилмаларни участкаларини ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун 23.11.2022 йилда рухсатнома олинган.
Бироқ бугунги кунга қадар ер участкасининг чегараларини жойида белгилаш ишлари амалга оширилмаган, шунингдек жамият ва “Геология-маркшейдерлик хизмати” ДК ўртасидаги 19.05.2021 йилдаги шартномага асосан қум-шағал конида топографик-маркшейдерлик ишлари амалга оширилмаган.
Мурожаат асосида, 16.12.2022 йилда жамият вакиллари, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, “Геология-маркшейдерлик хизмати” ДК ва мутасадди ташкилотлар иштирокида ажратилган ер майдонида топохариталаш ишлари амалга оширилди ҳамда маркшейдерлик хулосаси ҳамда жойнинг топографик харитаси ишлаб чиқилиши таъминланди.