15-Dekabr, 2022-yil

Бизнес-омбудсман хорижий тадбиркор масаласини ҳал қилишга ёрдам берди

 

       Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи хорижий фуқаро корхона фаолиятида учраётган муаммолардан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ишонч телефони орқали мурожаат қилган.

Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг август ойида қўшилган қиймат солиғидан пайдо бўлган ижобий фарқни қайтаришни сўраб Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат солиқ бошқармасига қилган мурожаатлари бўйича асосланган жавоб ололмаган. Тошкент вилояти Давлат Солиқ бошқармаси ходимлари унинг мурожаати назоратда эканлигини айтган бўлса-да, ижобий натижа бўлмаган. Мурожаатчи шу масаланинг ечимини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, масала ижобий ҳал қилинди.

«Компаниямиз сизга ўз ҳурматини билдиради ва 2022 йил январь-июль ойлари учун қайтариладиган ҚҚС суммасини қайтариш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилганимиздан сўнг бизнинг жорий ҳисоб рақамига 4 миллиард сўм ҚҚС суммаси келиб тушганлигини маълум қилади.

ҚҚСни қайтариш масалаларини ҳал қилишда компаниямизга ёрдам берганингиз учун сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», – деб ёзади компания раҳбари.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение