Бизнес-омбудсман
ходимлари томонидан Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг
тизимидаги ташкилотларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқyқлари ҳамда қонуний
манфаатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.
Аниқланишича,
Кадастр агентлигининг Зомин ва Зарбдор туман бўлимлари томонидан 3 та
тадбиркорлик субъекти раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 681-моддаси билан 12 млн
cўмдан зиёд маъмурий жарима қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.
Мазкур
учала қарорни қабул қилиш чоғида бир қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл
қўйилган.
Хусусан,
ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ўрганиш ўтказилганда тадбиркорга ер майдонини
давлат рўйхатидан ўтказиши ҳақида кадастр бўлими томонидан огоҳлантириш
берилмаганлиги, ўзига нисбатан маъмурий иш кўрилишида иштирок этмаганлиги, жарима
жазоси қўлланилганлигидан орадан 3 ой ўтиб Мажбурий ижро бюросининг Зомин
бўлимида хабар топганлигини маълум қилинган.
МЖтКнинг
308-моддаси 5-қисмида маъмурий ҳуқyқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш
баённомаси тегишинча орган мажлисидаги раислик қилувчи ва котиб томонидан ёки
ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан имзоланиши лозимлиги белгиланган
бўлса-да, баённома раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланмаган.
Шу билан
бирга, маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси тадбиркорлик субъекти
раҳбарига шу кунга қадар юборилмасдан, МЖтКнинг 311-моддаси талаби бузилган.
Баён
этилганлар тадбиркорлик субъекти раҳбарининг иштирокисиз ва хабардорлигисиз
маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги ҳақида ҳуқуқлари поймол
этилганлигидан далолат беради.
Бизнес-омбудсман
томонидан Кадастр агентлиги Зомин ва Зарбдор туман бўлимлари томонидан МЧЖ
раҳбари ва фермер хўжалиги раҳбарларига нисбатан МЖтКнинг 681-моддаси билан
маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорларини бекор қилиш юзасидан хулоса тайёрланиб
вилоят прокуратурасига юборилди.
Вилоят
прокуратураси томонидан мазкур қарорлар назорат тартибида ўрганиб чиқилиб,
маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш ҳақида 21.11.2022 йилда
судга протест киритилди.