Наманган шаҳрида фаолият юритувчи “Равшан” (номи
ўзгартирилган) хусусий корхонаси раҳбари Наманган шаҳар қурилиш бўлими
томонидан корхонага тегишли бино-иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда қўшимча
бино қуришга рухсатнома бериш рад этилганлигидан норози бўлиб Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, корхона раҳбари тегишли қурилиш бўлимига рухсатнома олиш масаласида давлат хизматлари маркази орқали 4 марта мурожаат қилган, бироқ унинг мазкур мурожаатлари ҳар сафар рад этиб келинган.
Ўрганиш давомида, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходимларининг
ҳуқуқий кўмаги ва аралашуви билан корхона томонидан рухсатнома олиш бўйича
ҳужжатлар тайёрланиб, давлат хизматлари маркази орқали тегишли қурилиш бўлимига
такроран мурожаат киритилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Мазкур
мурожаат Наманган шаҳар қурилиш бўлими томонидан қайтадан кўриб чиқилиб, 2022
йил 15 ноябрда бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча
бино ва иншоотларни қуриш учун рухсатнома берилиб, “Равшан” хусусий корхонаси
раҳбарининг мурожаати ўз ижобий ечимини топди.