1-Dekabr, 2022-yil

Энди шикоят қилишимга кеч бўлдими?


“Ноқонуний қарздорлик туфайли солиқ идораси устидан арз қилмоқчи эдим. Фақат бу ўтган йили ёз ойларида содир бўлганди. Соғлигим ёмонлашгани боис даволаниш учун чет элга кетишимга тўғри келди. Бизнес-омбудсманга ҳалиям шикоят қилсам бўладими? Қонунчилигимизга кўра бир йил ичида мурожаат қилишим керак экан...”

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан шикоятларни кўриб чиқиш шартлари белгилаб қўйилган:

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил арз қилувчига ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки арз қилувчи, агар у ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан эътиборан бир йил ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади.

Шикоят беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тикланиши мумкин.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение