30-Noyabr, 2022-yil

Семинардан мақсад – текширувлар ҳаққонийлигини таъминлаш


Текширишларни амалга ошириш жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўқув семинарлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Бугун, 30 ноябрь куни Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари учун Ягона давлат назорати тизимини текшириш ва ишлашини ўтказиш тартиби бўйича навбатдаги семинар ўтказилди.

Семинарни ўтказишдан мақсад тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, назорат қилувчи органларнинг масъулиятини ошириш ва фаолияти очиқлигини таъминлашдан иборатдир.

Семинар доирасида инспекция ходимларига назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олинади. Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение