Бухоро вилоятида фаолият юритувчи “OBI HAYOT” МЧЖ раҳбари
Мажбурий ижро бўлими ходимлари ҳаракатсизлигидан норози бўлиб
Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, жамият Пешку туман халқ таълими бўлимидан
қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраган.
Жамият раҳбарининг мурожаатида кўрсатилган ҳолатлар бўйича
вакил девони ходимларининг аралашуви билан Пешку туман Мажбурий ижро бўлими иш
юритувидаги ижро иши бўйича корхона ҳисоб рақамига 152 000 000 (бир юз эллик
икки миллион) сўм қарздорлик тўлиқ кўчириб берилиши таъминланди ҳамда мурожаат
ижобий ҳал қилинди.
“Пешку
туман Мажбурий ижро бўлими томонидан ҳеч қандай ундирув чоралари кўрилмаганлиги
сабабли амалий ёрдам бериш юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат қилгандим.
Йўллаган мурожаатим бўйича Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил томонидан тез фурсатда масалам ижобий
ҳал қилиб берилди”, –
дея миннатдорлик билдирган жамият раҳбари.