29-Noyabr, 2022-yil

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” II бизнес-форуми ўтказилди

Бугун, 29 ноябрь куни “Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” II бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, янги форматдаги мулоқот Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича минтақавий бошқармаси, БМТ Тараққиёт Дастури, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан ўтказилди.

Унда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари ва бизнес вакиллари, вазирлик ва идоралар, ОАВ, жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг ходимлари ҳамда хорижий экспертлар иштирок этишиб, Ўзбекистонда бизнес учун яратилаётган имкониятлар, хусусий секторда коррупциянинг олдини олиш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, ҳалол тадбиркорликни ривожлантириш ва рағбатлантириш каби долзарб масалаларни муҳокама қилишди.

Форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов тадбиркорликни ривожлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, соҳада жорий қилинган “Ягона давлат назорати”, “Тадбиркорлар виртуал офиси” ахборот тизимларининг коррупцион хавфларнинг олдини олиш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлашда муҳим янгиликлардан бири бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Муҳтарам юртбошимиз томонидан инсон қадрини улуғлаш энг олий мақсад қилиб белгиланган “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш ғоясида тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш ҳам асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

Бу бунёдкор ғояни амалга татбиқ этишда барчамиз бирдек масъулмиз. Бунга эса коррупцияга барҳам берибгина эришишимиз мумкин.

Бунинг учун қонунчиликдаги коррупцион омилларни бартараф этиш ҳамда янги қабул қилинадиган қонун-ҳужжатларида коррупцион экспертиза сифатини кучайтириш, қонун ҳужжатларини бузганлик учун муқаррар жазо қўлланилишини таъминлаш ҳамда тадбиркорларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳақидаги хабардорлигини оширишни муҳим деб ҳисоблайман, – деди Дилмурод Касимов.

Форумда соҳанинг норматив-ҳуқуқий асосларини коррупциявий хавф-хатарлардан холи тарзда тартибга солиш, коррупциявий хавф-хатарларга оид баҳслардан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалий ҳаракатлар сари каби мавзуларда маърузалар тингланди.


Форум доирасида тадбиркорлар ва экспертлар томонидан илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар, тавсиялар асосида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш борасида келишиб олинди.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение