Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Бўстон
туманида фаолият юритувчи тадбиркорнинг мулк ҳуқуқлари бузилганидан норози
бўлиб қилган мурожаати ёритилган эди.
Маълум
бўлишича, Андижон вилояти Бўстон туманида 1500
кв.метрда жойлашган ер участкаси аукцион савдоларига чиқарилган ва “Avto sozlash
metan gaz” МЧЖ аукцион танлов ғолиби деб топилган.
Мурожаатда
“Avto sozlash metan gaz” МЧЖ таъсисчиси юқоридаги ер участкаси ер майдони
чегараларига аниқлик киритилишида амалий ёрдам сўраган. Давлат кадастрлари
палатаси Андижон вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан амалга оширилган
ўлчов ишлари натижасида Жамият таъсисчиси томонидан 800 кв.метр ва 1500 кв.метр
ер майдонларидан ташқари 2273 кв.метр ер майдонлари тегишли ҳужжатларисиз
фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ўз
навбатида, мурожаатга асосан бугунда Кадастр
агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан Жамиятга тегишли ер майдони бўйича
якуний хулосага келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.