“Тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириш мақсадида нонвойхона биноси қурилиши учун ер майдони
ажратилиши тартиби қандай?”
ЖАВОБ:
Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15
ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш
тўғрисида”ги ЎРҚ-728-сон Қонуни қабул қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва
шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни
бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонига
асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қуйидаги
ваколатлари:
— ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш,
келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки
ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш, бундан мазкур Фармонга мувофиқ ер
участкаларини давлат ташкилотларига доимий фойдаланишга ажратиш, очиқ танлов
якунларини тасдиқлаш, ижара шартномасини имзолаш, ер участкаларини
хусусийлаштириш натижаларини расмийлаштириш бўйича ваколатлар мустасно;
— туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор
қилиш;
— суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки
бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига
ўтказиш;
— жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи
қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;
— хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан инвестиция
мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа
мажбуриятларни белгилаш, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат
қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14
февралдаги “Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги 71-сон Қарорига асосан қишлоқ
хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва
шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида,
якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш “E-auksion” электрон савдо
платформаси орқали амалга оширилиши белгиланган.