26-Oktabr, 2022-yil

Тадбиркорга давлат идорасидан 99, 9 миллион сўм қарздорлик ундирилади

Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи “Барҳаёт Нур” (номи ўзгартирилган) МЧЖ Оқдарё туман ҳокимлиги томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Оқдарё туман ҳокимлиги ҳамда Жамият ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ белгиланган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган, бироқ бажарилган ишлар учун тўлов тўлиқ амалга оширилмаган.

Бу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Пайариқ туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида суд қарори билан Жамият томонидан амалга оширилган ишлар учун 99, 9 миллион сўм асосий қарз ва 7 миллион сўм пеня ундирилиши белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение