20-Oktabr, 2022-yil

Буюк Британиянинг қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда

Қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш методологиясини ўрганиш мақсадида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг "Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури" кўмагида Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга хизмат сафари ташкил этилди.


Ташриф давомида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат делегация мазкур йўналишдаги давлат органлари фаолияти билан танишмоқда. Хусусан, Буюк Британия Бизнес, энергетика ва саноат стратегияси департаменти ва унинг ақлли тартибга солиш бўйича Ижроия органи (BRE), Тартибга солиш сиёсати қўмитаси (RPC) вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.


Учрашувлар давомида Буюк Британия экспертлари тартибга солиш сиёсатини ишлаб чиқиш, асосий натижалар ва бўлажак ислоҳотлар бўйича кўп йиллик тажрибалари билан ўртоқлашди.

Хизмат сафари натижаларига кўра энг илғор тажрибаларни юртимизга жорий қилиш бўйича таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилади. Хизмат сафари давом этмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение