14-Oktabr, 2022-yil

Тадбиркорга нисбатан 1 миллиард сўмдан ортиқ қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи “Cotton” АЖ (номи ўзгартирилган) қўлланилган таъсирчан солиқ механизмидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Ховос тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Ишчи гуруҳнинг хулосасига кўра Жамиятнинг бўш турган майдони сифатида Ховос тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан жами 1 183,3 миллион сўм таъсирчан солиқ механизми ҳисобланган ҳамда қарздорликни мажбурий ундириш мақсадида тадбиркорнинг ҳисобрақамига таъқиқ солинган.

Таъкидлаш лозимки, Жамиятга тегишли ер майдони пахта йиғим-терими мавсуми даврида пахта хом ашёсини қабул қилиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарига ташиб кетилиши учун мўлжалланган бўлиб, бошқа тижорат ва ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланишнинг имкони мажуд эмас. Шўнга кўра, тадбиркорнинг фаолияти мавсумий тусдаги фаолият турига кириб, унга нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилиши қонунга ҳилофдир. Шу билан бирга, Ишчи гуруҳнинг таъсирчан солиқ механизмини қўллаш юзасидан хулосаси тадбиркорга тегишли маскан бўш турган вақтда тузилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-162-сон ва ПФ-218-сон Фармонларига кўра 2022 йилнинг 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан хулоса киритилиб, тадбиркорга нисбатан қўлланилан таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди ва тўловларни ундириш юзасидан ижро ишлари тугатилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение