11-Oktabr, 2022-yil

Тадбиркорга лицензия олишда кўмаклашилди

Хоразм вилоятида фаолият юритувчи “Enterprise” МЧЖ (номи ўзгартирилган) фаолияти учун зарур лицензияни олишда муаммога дуч келиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, тадбиркор автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташишга лицензия олиш мақсадида Ягона давлат хизмати портали орқали мурожаат қилган. Аммо, ушбу тизимда мазкур лицензия автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган ҳудудида берилиши бўйича чеклов бўлган. Яъни, агар транспорт воситаси маълум бир ҳудудда рўйхатдан ўтган бўлиб, фаолият бошқа ҳудудда амалга оширилган ҳолда лицензия берилмаган. Натижада, айрим ҳудудда рўйхатдан ўтган автотранспорт воситасини кейинчалик бошқа ҳудудларда фаолият юритувчи тадбиркорларга ижарага беришда муаммолар вужудга келган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан тадбиркорга автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташишга лицензия берилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение