7-Oktabr, 2022-yil

Ўзбекистондаги турк тадбиркорлари билан суҳбат ўтказилди

Суҳбатда Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж. Урунов,  Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлар уюшмаси (UTID) ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги офиси вакиллари ва Ўзбекистонда фаолият юритувчи турк тадбиркорлари иштирок этдилар. 


Учрашув давомида турк ишбилармонларига Бизнес-омбудсманнинг тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти, мамлакатда тадбиркорларга кўмаклашадиган давлат идоралари, шунингдек давлат томонидан бизнес учун яратилган имкониятлар бўйича батафсил маълумот берилди. 


Ўз навбатида туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитининг салмоқли салоҳиятини қайд этиб, давлат органларининг тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти билан янада яқиндан танишишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Учрашув якунлари бўйича давлат органлари ва мамлакатимиздаги хорижий тадбиркорларнинг ўзаро алоқаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение