26-Iyun, 2020-yil

Фарғона тадбиркори – Фарғонада ислоҳотчи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига асосан, Фарғона вилоятида “Фарғона тадбиркори – Фарғонада ислоҳотчи” концепцияси Бизнес-омбудсман томонидан ишлаб чиқилди ва бугунги кунда фаол амалга оширилмоқда.

Концепциянинг асосий мақсадлари вилоятдаги тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда уларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларидан иборат.


Бугунгача, Бизнес-омбудсман томонидан вилоятнинг 13 та туман шаҳарларидаги 1500 яқин тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ташкил этилди ва ушбу қабулларда улар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлари тезкорлик билан ҳал этилмоқда. “Фарғона тадбиркори – Фарғонада ислоҳотчи” концепцияси доирасида Бизнес-омбудсман томонидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда "Конрад Аденауэр" жамғармасининг ваколатхонаси билан ҳамкорликда қўшимча ишлар амалга оширилди.


Шунингдек, 25 июнь куни, Фарғона шаҳрида тадбиркорлар, давлат органларининг вакиллари ҳамда ишбилармонлар иштирокида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тадбиркорларнинг ҳабардорлигини ошириш мақсадида учрашув ўтказилди.

Мазкур концепция доирасида, тадбиркорлик билан боғлиқ масалаларни янада кенг ўрганиш мақсадида, Бизнес-омбудсман томонидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда "Конрад Аденауэр" жамғармасининг ваколатхонаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар ўртасида сўровлар ўтказилмоқда.

Сўровнома билан коронавирус пандемияси вилоятнинг тадбиркорлар фаолиятига таъсирини баҳолаш, қайси соҳада муаммолар мавжудлигини аниқлаш ва улар асосида қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик фаолиятини манзилли аниқлаш ва уларга ёрдам бериш чорасини кўришдир.

Ушбу сўровномалар Бизнес-омбудсманнинг веб-сайти, ижтимоий тармоқ ва бошқа ресурсларда жойлаштирилди.

Ҳурматли Фарғона тадбиркорлари, ушбу сўровномада фаол иштирок этишингизни ҳамда бошқа таниш тадбиркорларни, ҳамкорларингизни ҳам чорлашингизни сўраб қоламиз.

Сўровнамага ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение