27-Sentabr, 2022-yil

Тадбиркорнинг “Ангрен” ЭИЗ ҳудудидаги ер майдони олиб қўйилиши тўғрисидаги мурожаати ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорнинг “Ангрен” ЭИЗ ҳудудидаги ер майдонидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқи бузилишидан норози бўлиб қилинган мурожаат тарқалган эди. 

Тадбиркор Н.Қ.Абдуллаев томонидан мурожаатида унга тегишли ер участкаси чет эллик инвесторнинг фойдаланишига қонунга хилоф равишда ажратилаётганлиги таъкидланган. Бироқ мазкур ер участкаси дастлаб Н.Қ.Абдуллаевга тегишли бўлмагани, балки хорижий инвесторга онлайн-аукционда ютиб олиш натижаларига кўра ажратилганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, 2015 йилда Н.Қ.Абдуллаевга иссиқхона хўжалиги ташкил этиш учун “Ангрен” ЭИЗ ҳудудидан бошқа 10 гектар ер участкаси ажратилган. Бироқ Н.Қ.Абдуллаев томонидан шу кунгача мазкур ер майдонидан ҳозирги кунга қадар мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилган, бирорта янги иш ўрин яратилмаганлиги маълум бўлди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение