23-Sentabr, 2022-yil

Тадбиркорга нисбатан асоссиз ҳисобланган 10,5 миллион сўм қарздорлик ҳисобдан чиқарилди

Хоразм вилоятида фаолият юритувчи “Alfa” МЧЖ “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали ходимларинининг ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, тадбиркор томонидан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалига Жамиятга ортиқча ҳисобланган газ ҳақи ва пеняни ҳисобдан чиқариб ташлашда амалий ёрдам бериш тўғрисида мурожаат йўлланган. Аммо мазкур мурожаатни кўриб ва унга жавоб бериш муддати 6 ойга бузилишига йўл қўйилган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман девонининг масъул ходимлари томонидан “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалининг ҳуқуқбузар ходими маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Жамиятга нисбатан ортиқча ҳисобланган 6,3 миллион сўм қарздорлик ҳамда 4,2 миллион сўм пеня ҳисобдан чиқарилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение