16-Sentabr, 2022-yil

Давлат корхонаси тадбиркорнинг жиҳозларини йўқотгани учун 546 миллион сўм тўлайди

“Business tech” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК томонидан зарар етказилганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият ва ДУК ўртасида маҳсулотни сертификация синовидан ўтказиш юзасидан шартнома имзоланган. Шунга кўра Жамият томонидан 540 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар намуна сифатида сертификация синовларидан ўтказиш учун ДУК вакилига топширилган.

Аммо кейинчалик, мазкур тиббий жиҳозлар номаълум сабабларга кўра ДУКнинг бино ҳудудидан йўқолганлиги маълум бўлган. Ўз навбатида, ҳолатни ҳал қилиш мақсадида Жамият ҳуқуқий ёрдам олиш учун адвокатлик бюросига мурожаат қилиш ва қўшимча 6 миллион сўм сарфлашга мажбур бўлди.

Тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Бизнес-омбудсман томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, натижада Жамият фойдасига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК ҳисобидан 546 миллион сўм зарар ундирилиши белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение