27-Avgust, 2022-yil

Тадбиркорга нисбатан асоссиз ҳисобланган қарздорлик ҳисобдан чиқарилди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Alfa” МЧЖ (номи ўзгартирилган) “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Ҳудудгаз Жиззах” ва Жамият ўртасида табиий  газни етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Шартнома шартларига кўра, истеъмолчи томонидан табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда, истеъмолчидан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилиши қайд этилган.

Тарафлар етказиб бериладиган табиий газ ҳажмини келишганига қарамасдан, “Ҳудудгаз Жиззах” томонидан Жамиятга нисбатан тўловлар оширилган коэффициент билан ҳисобланиб, натижада 27,2 миллион сўм қарздорлик вужудга келган.

Бизнес-омбудсман томонидан киритилган Тақдимнома натижасида, Жамиятга нисбатан асоссиз ҳисобланган 27,2 миллион сўм қарздорлик ҳисобдан чиқарилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение