24-Avgust, 2022-yil

Тадбиркорлар ўзларининг фаолиятидаги текширувлар юзасидан маълумот олишлари мумкин

Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилди. Ахборот тизими орқали тадбиркорлар учун қуйидаги имкониятлар яратилди: 


– ўз фаолиятида ўтказилган ёки ўтказилиши режалаштирилган текширувлар тўғрисидаги маълумотни интернет тармоғи ва мобил иловалардан, телеграм бот ва смс хабар тарзида олиш;

– ҳар бир текширув юзасидан текширувни ўтказган назорат органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш, ғайриқонуний ҳаракатлар, жумладан коррупция ҳолатлари ҳақида шикоят бериш;

– Текширувларни рўйхатга олиш китобини электрон форматида тўлдириш.


Тадбиркорлик субъектлари текширув ҳақидаги маълумотларни “Telegram”даги @tekshiruvinfo_bot орқали ёки СМС тарзида 4064 қисқа рақамга СТИР рақамини юбориш орқали билиб олишлари мумкин.

Ҳурматли тадбиркорлар, “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтишингиз ва назорат қилувчи органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган ҳолатлари юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз сўралади.


Эл. почта манзили: info@biznesvakil.uz 

Тел: 71 202-08-97, 71 202-09-32

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение