Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича ўрганиш ўтказилди. Натижада 831 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
1️⃣Жумладан, 527 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган.
2️⃣Шунингдек, 185 та ҳолатда лицензиялаш ва рухсат бериш билан боғлиқ давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.
3️⃣Шу билан бирга, 85 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган.
4️⃣Бундан ташқари, “Давлат экологик экспертиза маркази” ДУК томонидан тадбиркорларнинг экологик экспертиза хулосаси олиш юзасидан йўлланган 20 та мурожаатларининг кўриб чиқиш муддатлари ўтказиб юборилган ва уларга текширув кунга қадар жавоб берилмаганлиги маълум бўлди.
🖋Қайд этилган камчиликларга йўл қўйган Қўмита ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг 99 нафар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
#тадбиркор_қонун_ҳимоясида