16-Iyul, 2022-yil

Тадбиркорга нотўғри ундирилган 519,4 миллион сўм қайтарилди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Company” МЧЖ (номи ўзгартирилган) нотўғри ундирилган солиқ тўловларини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Нишон туманидаги фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосасига кўра Жамиятга тегишли қурилиши тугалланган кўчмас мулк учун 519,4 миллион сўм таъсирчан солиқ механизми қўлланилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, Жамиятдан нотўғри ундирилган 519,4 миллион сўм қайтариб берилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение