7-Iyul, 2022-yil

Юнусобод туманидаги объектларни бузилиши бўйича маълумот

Интернет тармоқларида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тадбиркорларга тегишли дўконлар бузилиши юзасидан мурожаат ёритилган эди.

Ўрганиш давомида, Юнусобод тумани ҳокимининг 2018 йилдаги қарори билан Юнусобод туманида жойлашган 1600 кв.м. ер майдонида “YASMIN GOLD AUTO” МЧЖга болалар боғи ташкил қилиш ва унинг таркибида енгил турдаги объектларни ўрнатишга рухсат берилганлиги аниқланди. 

Бироқ, Жамият томонидан тасдиқланган намунавий лойиҳага амал қилмасдан, ваколатли орган билан келишилмаган ҳолда бошқа турдаги капитал қурилмалар барпо этилганлиги маълум бўлди. 

Қонунчиликка кўра ўзбошимчалик билан олинган ер участкалари уларга ғайрақонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлишиги бўйича қайтарилиши белгиланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, натижада суднинг қарорига асосан “YASMIN GOLD AUTO” МЧЖга ўз ҳисобидан қурилган қурилмаларни бузиб ташлаш белгиланган.


*Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли Фармони;

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 февралдаги 66-сон қарори;

Ер кодексининг 83 ва 91-моддалари.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение