6-Iyul, 2022-yil

Ҳокимлик тадбиркорга 150,8 миллион сўм тўлайдиган бўлди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Piramida Nazr” МЧЖ Тошкент шаҳар ҳокимияти мансабдорларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамиятга тегишли 18 кв.м. савдо дўкони Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарорига асосан бузиб ташланган бўлиб, етказилган зарар учун компенсация тўлаб берилмаган. Таъкидлаш лозимки, мазкур кўчмас объект 150, 8 миллион сўмга баҳоланган.

Ваҳоланки, Фуқаролик кодексида олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлигидан “Piramida Nazr” МЧЖ фойдасига 150,8 миллион сўм компенсация тўловларини ундириш белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение