4-Iyul, 2022-yil

Ҳокимлик тадбиркорга 2,7 миллиард сўм тўлаб беради

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи “Globus” МЧЖ Гулистон шаҳар ҳокимлигининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамиятга Гулистон шаҳар ҳокимининг 2017 йилдаги қарорига асосан 1, 343 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, ушбу ҳудудда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси фаолияти йўлга қўйилган эди. Ваҳоланки, шаҳар ҳокимининг 2021 йилдаги қарори билан мазкур ҳудуд бузилиш зонасига тушган, аммо тадбиркорга компенсация тўловлари тўлиқ амалга оширилмаган. Таъкидлаш лозим, тадбиркорга тегишли мулк мустақил баҳолайдиган корхона томонидан 2,9 миллиард сўмга баҳоланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суд қарори билан Гулистон шаҳар ҳокимлигига “Globus” МЧЖга 2,7 миллиард сўм компенсация тўлаб бериш вазифаси юклатилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение