3-Iyul, 2022-yil

Тадбиркорга нисбатан 635,5 миллион сўм божхона имтиёзи қўлланилишида ёрдам кўрсатилди

“UzSungwoo” МЧЖ шаклидаги ҚК божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилган бўлсада, божхона органи томонидан кечиктирилган ҚҚС суммасига фоизлар ҳисобланганидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Таъкидлаш лозим, Божхона кодексига мувофиқ, айрим ҳолатларда божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда ушбу муддат учун фоизлар ҳисобланмайди ва тўланмайди.

Бизнес-омбудсман томонидан мазкур масала ўрганиб чиқилиб, қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағни бюджетдан қайтариш бўйича иқтисодий судга даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризасини суд томонидан кўриб чиқиш давомида “Медиация тўғрисида” Қонун талаблари асосида медиатив келишув тузилди. Унга кўра, Божхона бошқармаси томонидан “UzSungwoo” МЧЖ шаклидаги ҚКга 635,5 миллион сўм маблағ қайтариб бериладиган бўлди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение