26-Iyun, 2022-yil

Ҳокимлик томонидан ноқонуний олиб қўйилган ер майдони тадбиркорга қайтариб берилади

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи “Ғайрат Наби боғи” фермер хўжалиги туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Маълум бўлишича, Ховос тумани ҳокимининг 2016 йилдаги қарори билан фермер хўжалигига 5,2 гектар ер майдони узоқ муддатли ижарага ажратилган ва шунга кўра тадбиркор томонидан ушбу ер майдонида боғ ташкил этилган. Шунга қарамасдан, ҳоким томонидан ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қарор кейинчалик ноқонуний равишда бир томонлама бекор қилинган ва ер майдони туман ер захира фондига қайтарилган. 

Ушбу ҳолат бўйича, Бизнес-омбудсманнинг Оқолтин туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида, Ховос тумани ҳокимлигига “Ғайрат Наби боғи” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ажратилган ер майдонини қайтариш мажбурияти юклатилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение