4-Iyun, 2022-yil

Тадбиркорга давлат идорасидан 35,9 миллион сўм ундириб берилди

Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи “Urgut mebel gold” МЧЖ давлат идораси билан тузилган шартнома бўйича қарздорликни ундиришда муаммога дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ва Самарқанд шаҳар мактабгача таълим ташкилоти ўртасида мебель жиҳозларини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномага асосан тадбиркор томонидан 35,9 миллион сўмлик жиҳозлар етказиб берилганлигига қарамасдан, мактабгача таълим ташкилоти томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Ушбу ҳолат юзасидан Жамият томонидан судга даъво аризаси киритилиб, суд қарори билан Самарқанд шаҳар мактабгача таълим ташкилотидан 35,9 миллион сўм Жамият фойдасига ундирилиши белгиланган, аммо суд қарори ижросиз қолдирилган.

Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида “Urgut mebel gold” МЧЖга Самарқанд шаҳар мактабгача таълим ташкилоти томонидан 35,9 миллион сўм қарздорлик тўлаб берилиши таъминланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение