4-Iyun, 2022-yil

Тадбиркорга кредит гаровини алмаштиришда ёрдам кўрсатилди

Хоразм вилоятида фаолият юритувчи “Xiva La’li opa” ХК гаров таъминотини алмаштиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Корхона томонидан АТ Халқ банки Хива филиали раҳбари номига кредитнинг гаров таъминотини бошқа гаровга алмаштириб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат юборилган ва барча керакли бўлган ҳужжатлар тақдим этилган. Аммо мазкур мурожаат банк томонидан асоссиз равишда жавобсиз қолдирилган. Натижада, гаров таъминотини алмаштириш жараёни пайсалга солинган.

Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, “Xiva La’li opa” ХК томонидан юборилган мурожаат ва ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганилиб, АТ Халқ банкининг махсус комиссияси томонидан гаров мулкларини алмаштиришга рухсат бериш юзасидан ижобий қарор қабул қилинди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение