28-May, 2022-yil

Тадбиркорга давлат идораларидан 323,7 миллион сўм ундирилиши белгиланди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Қашқадарё дори-дармон” МЧЖ давлат идоралари билан тузилган шартномалар бўйича қарздорликни ундиришда муаммога дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Миришкор, Ғузор ва Шаҳрисабз туманлари тиббиёт бирлашмалари ва Жамият ўртасида дори-дармон ва тиббиёт маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузилган. Шартномаларга асосан тадбиркор томонидан белгиланган тиббиёт маҳсулотлари етказиб берилганлигига қарамасдан, тиббиёт бирлашмалари томонидан тўловлар амалга оширилмаган.  

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Ғузор, Шаҳрисабз ва Касби туманлараро иқтисодий судларига даъво аризалар киритилиб, “Қашқадарё дори-дармон” МЧЖ фойдасига Миришкор, Ғузор ва Шаҳрисабз туманлари тиббиёт бирлашмаларининг ҳисобидан жами 323,7 миллион сўм ундирилиши белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение