25-May, 2022-yil

Тадбиркордан асоссиз равишда 80,5 миллион сўм ундирилиши бартараф этилди

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи “Asa chorvasi 1966” деҳқон  ҳўжалиги камерал солиқ текшируви натижасидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Хўжалик томонидан бошқа тадбиркорлик субъектлари билан насилли қорамол сотиш бўйича шартномалар тузилган. Аммо, Хўжаликнинг фаолиятида амалга оширилган камерал солиқ текширув натижасида сотилган маҳсулотидан тушган тушумга нисбатан ҚҚС ҳисобланмасдан келинганлиги аниқланган. Натижада, деҳқон хўжалигига нисбатан  қўшимча 34,5 миллион сўм солиқ ҳисоблаш ва солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) учун 46 миллион сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ўз навбатида, ушбу ҳолат Бизнес-омбудсман томонидан ўрганиш давомида хўжалик ҚҚС тўловчиси эмаслиги маълум бўлган. Шу билан бирга, Фермер хўжалиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, Фермер хўжалигига нисбатан қўшимча солиқ ундириш ва жарима қўллаш тўғрисидаги қарор нотўғри қабул қилинганлиги аниқланган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида деҳқон  ҳўжалигининг фаолиятида ўтказилган текширув материаллари қайта кўриб чиқилди ва 34,5 миллион сўм қўшимча ҳисобланган солиқлар ва 46 миллион сўм миқдорида молиявий жарима бекор қилинди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение