Тошкент
шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Global” МЧЖ (номи
ўзгартирилган) давлат солиқ бошқармасининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб,
Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Маълум
бўлишича, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан Жамият
фаолиятида камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текширув натижаларига кўра Жамиятнинг
солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақида талабнома расмийлаштирилган бўлсада,
талабнома Жамиятга юборилмаган. Шу билан бирга, Жамият томонидан 1,3 миллиард
сўм ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлиги ва бюджетга тўланмаганлиги важ қилинган
ҳолда ушбу маблағлар Жамиятдан ноқонуний равишда ундирилган.
Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсманнинг Тошкент туманлараро маъмурий судига киритилган шикояти натижасида, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг Жамиятдан 1,3 миллиард сўм маблағни ундириш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.