12-May, 2022-yil

Ҳокимлик фермерга ер участкаси олиб қўйилиши натижасида етказилган зарар учун 157,8 миллион сўм компенсация тўлайди

Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи “Осиё” фермер хўжалиги (номи ўзгартирилган) Булунғур туман ҳокимлигининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, 2000 йилда фермер хўжалигига Булунғур тумани ҳокимининг қарори билан 6,1 гектар ер майдони ажратилган. Аммо кейинчалик ижара шартномасига ўзгариш киритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, фермер хўжалигига қарашли ер майдони туман ер заҳира фондига қайтарилган. Натижада, фермер хўжалигининг боғларидаги 2, 3 минг туп мевали дарахтларига моддий зарар етказилган бўлиб, тадбиркорга зарар қоплаб берилмаган.

Ваҳоланки, Фуқаролик кодексида олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Жомбой туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Булунғур туман ҳокимлигидан фермер хўжалигининг фойдасига 157,8 миллион сўм компенсация тўловларини ундириш белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение