6-May, 2022-yil

Жорий йилда Бизнес-омбудсман 1 144 нафар тадбиркорнинг қонуний манфаатини ҳимоя қилди

2022 йилнинг январь-апрель ойлари давомида Бизнес-омбудсманга 3,1 мингдан зиёд тадбиркорлар мурожаатлари келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 1 144 таси бўйича тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланди ҳамда қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 475 та, Қорақалпоғистон Республикасида 340 та, Тошкент вилоятида 199 та ва Наманган вилоятида 197 та тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари тикланди.

Шу билан бирга, тадбиркорларнинг асосий мурожаатлари 15,9 фоизи солиқ маъмуриятчилиги, 13,8 фоизи ер муносабатлари, 12,1 фоизи инфратузилма, 10 фоизи банк соҳаси ҳамда бошқа масалалар билан боғлиқ.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича Бизнес-омбудсман томонидан 556 та таъсир чораси қўлланилган. Жумладан, судларга 30,4 млрд сўмлик 78 та даъво ариза (шикоят), давлат органларига 51 та тақдимнома, 23 та хулоса, 44 та огоҳнома киритилган бўлиб, давлат органларининг 342 та ходимига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган.

Натижада, тадбиркорларнинг ноқонуний олиб қўйилган 50 гектардан ортиқ ер майдонлари қайтарилди, 80 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ҳисобдан чиқарилди, давлат органларининг 9 нафар ҳуқуқбузар ходими интизомий жазога тортилди. Бундан ташқари, суд қарорлари билан тадбиркорларга давлат органларидан 600 миллион сўмлик маблағлар ундирилиши белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение