27-Aprel, 2022-yil

Ж. Урунов Нижегород вилоятининг вакиллари билан учрашди

Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Нижегород вилояти губернатори ўринбосари А. Г. Саносян ва вилоятнинг Бизнес-омбудсмани П. М. Солодкийлар билан учрашди. Учрашув Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси доирасида ташкил этилди. 


Учрашувда Нижегород вилояти вакиллари томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқариш соҳаси жадал ривожланаётгани таъкидланди. Хусусан, мамлакатимизда ёғ-мой маҳсулотлари, балиқ еми, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.


Шу билан бирга, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, Тошкент шаҳрида Нижегород вилояти ҳукумати ваколатхонаси очилиши режалаштирилаётганлиги сабабли Бизнес-омбудсман билан яқин ҳамкорликни амалга оширишни истиқболлари, Ўзбекистондаги россиялик тадбиркорларга кўмаклашиш ва уларга консультатив ёрдам бериш чоралари муҳокама қилинди.


Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, турли йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида яқин алоқаларни ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди.



Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение