25-Aprel, 2022-yil

Давлатобод туман мактабгача таълим бўлимидан тадбиркорга 339,7 миллион сўмлик қарздорлик ундирилди

Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи “Catering” ХК (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни давлат идорасидан ундиришда қийинчиликларга дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Корхона ва Давлатобод туман мактабгача таълим бўлими ўртасида аутсорсинг асосида озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш тўғрисида 6 та шартнома тузилган. Барча тузилган шартномаларга мувофиқ, Корхона томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 385, 9 миллион сўмлик хизматлар кўрсатилган. Шунга қарамасдан, белгиланган тўловлар амалга оширилмасдан,  мактабгача таълим бўлими томонидан катта миқдордаги қарздорликка йўл қўйилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига кўра, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда бу тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Корхона манфаатида Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризалар киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорлари билан Давлатобод туман Мактабгача таълим бўлими ҳисобидан Корхона фойдасига 339, 7 миллион сўмлик қарздорликни ундириш белгиланди. 

Аввалироқ тадбиркорлик субъектлари ва давлат ташкилотлари ўртасида шартнома тузишда вужудга келадиган муаммолар батафсил ёритилган эди

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение